Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:35

[1] Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худога ҳамду санолар бўлсин муқаддас масканида, Унга ҳамду санолар бўлсин Самода — мустаҳкам қалъасида.

[2] Қудратли ишлари учун Унга ҳамду санолар бўлсин, Тенгсиз буюклиги учун мадҳиялар бўлсин.

[3] Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.

[4] Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.

[5] Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.

[6] Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй жамики тирик жонзотлар! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Забур — Chapters