Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:31

[1] Эгангни олқишлагин, эй Қуддус! Худойингга ҳамду сано айт, эй Сион!

[2] Дарвозаларинг тамбаларини У мустаҳкам қилади, Ичингдаги болаларингга У барака беради.

[3] Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.

[4] Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.

[5] У қорни оппоқ кўрпадай ёяди, Қировни кул каби сочади.

[6] Дўлни ушоқ каби ёғдиради, Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!

[7] Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.

[8] Ёқуб наслига сўзини аён қилади, Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради.

[9] Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Забур — Chapters