Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:35

[1] Эй Эгам, чин дилдан Сенга шукрона айтаман, Фаришталар олдида Сенинг мадҳингни куйлайман.

[2] Муқаддас Маъбадинг олдида сажда қиламан, Содиқ севгинг, садоқатинг учун Ўзингга шукрона айтаман, Номингни ҳам, сўзингни ҳам ҳар нарсадан юқори қўйгансан.

[3] Чақирганимда, менга жавоб бергансан, Қудратинг билан мени жасур қилгансан.

[4] Эй Эгам, замин шоҳлари Сенга шукур айтади, Оғзингдан чиққан сўзларни улар эшитганлар.

[5] Эй Эгам, ишларингни улар куйласинлар! Зеро, Сенинг шуҳратинг буюкдир!

[6] Гарчи Сен юксак бўлсанг–да, хор бўлганларга боқасан, Киборларни Сен узоқдан ҳам биласан.

[7] Кулфатда юрсам ҳам, душманларим ғазабидан сақлайсан, Ўнг қўлингни узатиб, мени қутқарасан.

[8] Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин.

Забур — Chapters