Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:06

[1] Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар.

[2] Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб, то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир.

[3] Фосиқ шоҳнинг салтанат ҳассаси Солиҳларнинг юртида узоқ қолмайди. Бўлмаса солиҳлар қўлларини ёмон ишларга узатади.

[4] Эй Эгам, юраги тўғри бўлганларга, Яхшиларга яхшилик қилгин.

[5] Эй Эгам, эгри йўлларга бурилганларни Бадкирдорлар билан бирга ҳайдаб юборгин. Исроил узра тинчлик бўлсин!

Забур — Chapters