Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:21

[1] Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида ўтирмайди.

[2] Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади.

[3] Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади.

[4] Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди.

[5] Ҳукмда фосиқлар оқлана олмайди, Солиҳлар жамоасидан гуноҳкорлар жой ололмайди.

[6] Эгамиз солиҳнинг йўлини қўриқлайди, Фосиқнинг йўли ҳалокатга етаклайди.

Забур — Chapters