Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:25

[1] Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси.

[2] Эй Эгам, Ўз юртингга марҳамат кўрсатгансан, Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштиргансан.

[3] Халқингнинг айбларини унутгансан, Уларнинг гуноҳларини кечиргансан.

[4] Бутун ғазабингни жиловладинг, Қаҳру ғазабингдан қайтдинг.

[5] Эй нажоткоримиз Худо, Олдинги ҳолимизга бизни қайтаргин, Бизга қарши бўлган ғазабингни тўхтатгин.

[6] Сен биздан то абад ғазабланасанми? Ғазабингни насллар оша сочаверасанми?

[7] Халқим Менда севинч топсин дея, Бизга яна янги ҳаёт бахш этмайсанми?

[8] Эй Эгам, бизга содиқ севгингни кўрсат, Бизга нажотингни ато қил.

[9] Парвардигор Эгамиз айтаётганига қулоқ соламан, У Ўз халқига, Ўз тақводорларига тинчлик ваъда қилаётир, Энди улар бемаъни йўлларига қайтмасин.

[10] Шубҳасиз, Эгамиздан қўрққанларга Унинг Ўзи нажот беришга тайёр туради, Бизнинг еримизда Унинг улуғворлиги макон топади.

[11] Севги ва ҳақиқат учрашади, Адолат, тинчлик бир–бири ила ўпишади.

[12] Ҳақиқат заминдан ўсиб чиқади, Адолат самодан туриб боқади.

[13] Эгамиз чиндан неъматин ёғдиради, Еримиз ўз ҳосилини беради.

[14] Адолат Эгамизнинг олдида юради, Унинг қадамлари учун йўл тайёрлайди.

Забур — Chapters