Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:28

[1] Эгамни севаман, У мени эшитади, Менинг илтижоларимни У тинглайди.

[2] Қулоқ бериб мени тинглагани учун Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан.

[3] Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар.

[4] Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқаргин!”

[5] Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир.

[6] Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради.

[7] Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган.

[8] Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди, Кўзларимни ёш тўкишдан, Оёғимни қоқилишдан қутқарди.

[9] Тириклар диёрида эканман Эгамнинг йўлидан юравераман.

Забур — Chapters