Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:34

[1] Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир, Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.

[2] Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир, Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир.

[3] Эй Эгам, гуноҳимни бўйнимга олмай, рад қилганимда, Танам қоқ суяк бўлиб қолганди, Кун бўйи оҳ–воҳ қилиб чиқардим.

[4] Кечаю кундуз тарбия беришдан тўхтамадинг, Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди.

[5] Энди олдингда гуноҳимни эътироф этдим, Айбимни яширмай, ўзим айтдим: “Эгам олдида итоатсизлигимни бўйнимга оламан.” Сен эса менинг гуноҳимни кечирдинг.

[6] Шу боис ҳар бир тақводор Вақт борида Сенга ибодат қилсин. Шунда азим сувлар тўфони Тақводорларга етиб бормас.

[7] Сен менинг паноҳимсан, Мени кулфатлардан Сен асрайсан, Нажот қўшиғи ила мени ўрайсан.

[8] Эгамиз айтар: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, Юрадиган йўлларингизни ўргатаман, Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман.

[9] Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар, Уларни йўлга солмоқ учун сувлуқ, жилов керак, Бўлмаса улар ёнингизга келмайди.”

[10] Фосиқнинг азоби кўпдир, Лекин Эгамиздан умидворларни Содиқ севги қуршаб олади.

[11] Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг, қувонинг! Эй барча кўнгли поклар, шодликдан куйланг!

Забур — Chapters