Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:44

[1] Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.

[2] Исроил ўз Яратувчиси туфайли қувонсин, Қуддус халқи ўз Шоҳидан шод бўлсин.

[3] Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин, Доира, лира Унга атаб куй чалсин.

[4] Эгамиз Ўз халқидан хушнуддир, Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради.

[5] Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин, Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.

[6] Худога ҳамду сано тилларидан тушмасин, Қўлларида дудама қиличлар бўлсин,

[7] Токи ёт халқлардан қасос олсин, Элатларга жазосини берсин,

[8] Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин, Аслзодаларига темир кишанлар солсин.

[9] Улар устидан Худонинг ҳукмини ижро этсин, Тақводорлари учун шараф шудир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Забур — Chapters