Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:12

[1] Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.

[2] Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради.

[3] Осмон кундан–кунга буни билдиради, Ҳар тун бундан хабардор қилади.

[4] Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла, Чиқмас улардан ҳеч бир садо.

[5] Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган.

[6] Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради.

[7] Самоларнинг бир четидан у чиқиб, Айланиб, бошқа бир четига йўл олади, Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди.

[8] Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, Бизга янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, Соддаларга донолик беради.

[9] Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради.

[10] Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир.

[11] Улар соф олтиндан ҳам аълодир, Тоза асалдан ҳам ширинроқдир.

[12] Эй Эгам, қоидаларинг менга, Ўз қулингга ўгит беради, Қоидаларингга итоат этганлар буюк мукофот олади.

[13] Ким ўз хатосини била олади?! Яширин хатолардан мени Ўзинг поклагин.

[14] Мен, қулингни ошкора гуноҳдан сақлагин, Устимдан гуноҳ ҳоким бўлмасин. Шунда мен айбсиз бўламан, Оғир гуноҳдан ҳам холи бўламан.

[15] Эй Эгам, суянган Қоям, Қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин.

Забур — Chapters