[1] Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Осиф саноси. Қўшиқ.
[2] Яҳудо юртида Худо машҳурдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.
[3] Унинг чодири Қуддусдадир, Макони Сиондадир.
[4] Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни, Қалқону қилични, жанг қуролларини.
[5] Эй Худо, нақадар буюксан! Ўлжага бой тоғлардан Сен улуғворсан!
[6] Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади.
[7] Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.
[8] Чиндан ҳам Сен қўрқинчлисан, Ким бардош бера олар Сенинг қаршингда, Ғазабинг қўзғалган пайтда?!
[9] Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг! Эй Худо! Сен ҳукм қилай деб, Оламдаги мазлумларни қутқарай деб, қўзғалдинг. Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди.
[11] Инсонга бўлган ғазабинг Ўзингга ҳамду сано келтирар, Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан.
[12] Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар, Қўрқинчли Худога атрофидагилари Ҳадялар олиб келсинлар!
[13] Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.