Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:55

[1] Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг саноси.

[2] Эй халқлар! Ҳаммангиз қарсак чалинг, Севинч ҳайқириқлари ила Худони куйланг!

[3] Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ Шоҳимиз.

[4] Халқларни У бизга итоат эттирди, Элатларни оёғимиз остига ташлади.

[5] Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади.

[6] Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди.

[7] Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг! Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг!

[8] Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг!

[9] Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо!

[10] Иброҳим Худосининг халқи билан бирга Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари. Заминнинг шоҳлари — Худоники, Ғоят баланд юксалгандир У.

Забур — Chapters