Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:31

[1] Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.

[2] Эй Эгам, қачонгача мени унутасан? Наҳотки мени то абад унутсанг?! Қачонгача мендан юз ўгирасан?

[3] Қачонгача жоним азобда қолади, Кун бўйи юрагим ғамга тўлади? Қачонгача душманим мендан устун келади?

[4] Жавоб бер, эй Эгам Худо, боқ ҳолимга! Кучимни қайтаргин, токи кетмайин ўлим уйқусига.

[5] “Уни енгдим”, деб айтмасин душманим, Йиқилганимда севинмасин ёвларим!

[6] Мен умид боғлайман содиқ севгингга, Нажотингдан қалбим тўлади қувончга. Эй Эгам, қўшиқ айтаман Сенга, Зеро, Сен иноят айладинг менга.

Забур — Chapters