Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:36

[1] Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.

[2] Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин.

[3] Эй Эгам, мадорим йўқ, раҳм қил менга, Суякларим зирқирайди хасталикдан, Эй Эгам, шифо бер менга.

[4] Азоб чекмоқда жоним, Қачонгача куттирасан, эй Эгам, қачонгача?

[5] Кел энди, эй Эгам, қутқар жонимни, Содиқ севгинг ҳақи озод қил мени.

[6] Ахир, ўлганда эсламас ҳеч ким Сени, Ўликлар диёрида ким шукур қилар Сенга?!

[7] Оҳ–воҳ қилавериб чарчадим, Тунлари кўз ёшларим туфайли ўрним ҳўл бўлди, Йиғлаганимдан тўшагим шалаббо бўлади.

[8] Кўзларим нури сўнди ғамдан, Заифлашди кўзларим душманларим дастидан.

[9] Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди.

[10] Эгам эшитди менинг илтижоимни, Эгам қабул қилади менинг ибодатимни.

[11] Жамики душманларим уялиб қолади, Ҳаммаси ваҳимага тушиб қолади, Ўша он шарманда бўлиб, қайтиб кетади.

Забур — Chapters