Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:47

[1] Эгамизда мен паноҳ топаман, Қандай қилиб сиз менга: “Қуш каби учиб кетгин тоғларга”, дейсиз?

[2] Сизлар менга: “Қара, покдилнинг юрагини панадан отмоқ учун Қабиҳлар ёйларини тайёрлади, Ўқларини шайлаб, мўлжалга олди.

[3] Қонун оёқ ости бўлганда, Солиҳ нима қила олади?!” деб айтасиз.

[4] Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради.

[5] Эгамиз солиҳни ҳамда қабиҳни синайди, Зулмни севувчидан У ниҳоятда нафратланади.

[6] Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради, Уларга улуш қилиб гармселни беради.

[7] Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади, Тўғри юрадиган инсон Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади.

Забур — Chapters