Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:52

[1] Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Кўрах наслининг саноси.

[2] Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам!

[3] Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар.

[4] Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим! Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган, Полапонларим учун жой топай дея, Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.

[5] Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар, Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.

[6] Бахтлидир Сендан қудрат олган одамлар, Қуддусни чин дилдан зиёрат қилишга интиладиганлар.

[7] Қақраган сойликдан улар ўтар эканлар, Булоқлар оқа бошлар, Илк ёмғир бу ерни сув ҳавзаларига тўлдирар.

[8] Улар юрган сари кучайиб борар, Эй Худо, улар Қуддусда ҳузурингда ҳозир бўлар.

[9] Эй Парвардигори Олам — Эгам, эшит ибодатимни, Эй Ёқубнинг Худоси, тинглагин мени.

[10] Эй Худо, қара шоҳга — қалқонимизга, Ўзинг мой суртиб танлаганга лутф қилгин.

[11] Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан. Фосиқларнинг чодирларида яшагандан кўра, Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон.

[12] Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан.

[13] Эй Сарвари Олам, Сендан умид қилган одам бахтлидир!

Забур — Chapters