Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:10

[1] Тоғларга тикаман кўзларимни, Қаердан келар менга мадад?

[2] Еру осмонни яратган Эгамдан келар менга мадад.

[3] Қоқилишингга У йўл қўймас, У посбонингдир, асло мудрамас.

[4] Ҳа, Исроилнинг посбонидир У, Мудрамайди, ухламайди У.

[5] Эгамиздир сенинг посбонинг, Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг.

[6] Кундузи офтоб сени урмас, Кечаси ой сенга зарар етказмас.

[7] Эгамиз сени ҳар қандай хатардан асрайди, Жонингни Эгамиз омон сақлайди.

[8] Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам, Эгамиз доим сенга посбонлик қилади.

Забур — Chapters