Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:33

[1] Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда?

[2] Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди.

[3] Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди, Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди, Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар яшайди.

[4] Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди, Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди, Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди.

[5] Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади.

Забур — Chapters