Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:33

[1] Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, Ҳамду санолар бўлсин Эгамизнинг номига!

[2] Эгамиз номига ҳозир ҳам, Абадулабад олқишлар бўлсин.

[3] Шарқдан то ғарбга қадар Эгамизнинг номига олқишлар бўлсин!

[4] Эгамиз барча халқлар устидан юксалган, Унинг шуҳрати самолардан ҳам буюкдир.

[5] Эгамиз Худога ким ўхшайди?! У юксакда тахт қурган.

[6] У самога, ер юзига эгилиб қарайди.

[7] Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради.

[8] Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади.

[9] Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди, Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Забур — Chapters