Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:09

[1] Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Осиф саноси.

[2] Худога, қудратимиз манбаига Севинч билан куйланг! Ёқубнинг Худосига шодлик ила ҳайқиринг!

[3] Қўшиқ куйланг, доира чертинг, Хушовоз лира, арфа чалинг.

[4] Бурғу чалинг янги ой шодиёнасида, Ой тўлганда, байрам кунимизда.

[5] Исроил учун бу қонундир, Ёқуб Худосининг фармонидир.

[6] Миср юрти устига бостириб борганда, Худо буни Исроилга қонун қилиб берди. Мен нотаниш бир овозни эшитдим:

[7] “Юкни олдим елкангиздан, — дейди У. — Қўлларингиз саватдан озод бўлди.

[8] Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувлари бўйида сизларни синадим.

[9] Эшитинг, эй халқим, танбеҳ бераман сизга, Эй Исроил, кошкийди қулоқ солсангиз Менга!

[10] Орангизда бегона худолар бўлмасин, Бошқа худоларга сажда қилманглар.

[11] Мен сизларнинг Эгангиз Худоман, Сизларни Миср юртидан Мен олиб чиққанман, Оғзингизни катта очинг, Мен уни тўлдираман.

[12] Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз.

[13] Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим.

[14] Эҳ, қанийди сиз Менга қулоқ солсангиз, Эй Исроил, Менинг йўлларимдан юрсангиз!

[15] Тезда душманларингизни бўйсундирардим, Сизнинг ғанимларингизга зарба берардим.

[16] Мен, Эгангиздан нафратланганлар Қўрқувдан титраб, тиз чўккан бўларди, Уларнинг ҳалокати то абад давом этарди.

[17] Сизларни буғдойнинг энг яхшиси билан боқардим, Қоядан асал чиқариб, сизларни тўйдирардим.”

Забур — Chapters