Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:09

[1] Энди Исроил шундай десин: “Эгамиз биз томонда бўлмаса эди,

[2] Ҳа, Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ғанимларимиз бизга ҳужум қилганда,

[3] Улар бизга ғазабини сочганда, Бизни тириклайин ютган бўларди.

[4] Тўфон бизни гирдобига тортган бўларди, Сел бизни босиб олган бўларди.

[5] Пишқирган сувлар устимиздан босган бўларди.”

[6] Эгамизга олқишлар бўлсин, Йиртқич тишларга бизни ўлжа қилиб қўймади.

[7] Биз овчининг тузоғидан қутулган Қушларга ўхшаймиз. Тузоқ синиб, биз қутулдик.

[8] Еру осмонни яратган Эгамиздан Бизга мадад келади.

Забур — Chapters