Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:23

[1] Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.

[2] Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади.

[3] Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:

[4] “Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд этаман. Одамлар уларни ҳам: «Қуддусда туғилган», деб айтади.”

[5] Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.”

[6] Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб: “Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади.

[7] Хониш қилиб, рақс тушиб улар: “Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади.

Забур — Chapters