Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:05

[1] Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтиладиган Осиф саноси. Қўшиқ.

[2] Эй Худо, Сенга шукурлар айтамиз, Шукурлар айтамиз, Сен бизга яқинсан, Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради.

[3] Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан.

[4] Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда Замин устунларини маҳкам ушлаган Менман.”

[5] Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин.

[6] Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.”

[7] Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди.

[8] Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар.

[9] Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади.

[10] Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман, Уни ҳамду сано ила тараннум этаман.

[11] Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман, Солиҳларнинг қудратини ошираман.”

Забур — Chapters