Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:53

[1] Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтиладиган Довуд қасидаси.

[2] Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейдилар. Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.

[3] “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Худо самодан боқар.

[4] Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!

[5] Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Худога сажда қилмайди.

[6] Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Бунақасини илгари кўрмаган улар. Худо сочиб ташлар ғанимларингнинг суякларини. Ахир, Худо рад этган уларни! Шу боис, эй Исроил, сен уларни шарманда қилгансан.

[7] Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирсайди, Шунда Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!

Забур — Chapters