Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:11

[1] Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.

[3] Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Сенга қандай жазо берар экан?

[4] У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.

[5] Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар чодирлари орасида яшайман.

[6] Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида Яшашдан чарчадим.

[7] Мен тинчлик тарафдориман, Аммо гапирай деб, оғиз очсам, Улар урушни истайдилар.

Забур — Chapters