Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:52

[1] Сано. Шаббат куни айтилган қўшиқ.

[2] Эй Эгам, Сенга шукур айтмоқ яхшидир, Эй Худойи Таоло, Сенга ҳамду сано куйламоқ яхшидир.

[3] Эълон қилмоқ яхшидир субҳидамда содиқ севгингни, Эълон қилмоқ яхшидир кечалари садоқатингни.

[4] Яхшидир айтмоқ буларни мусиқа чалиб Ўн торли асбобда, лирада, арфа жўрлигида!

[5] Эй Эгам, қудратли ишларингдан мен шодман, Қилган ишларингдан хурсанд бўлиб куйлайман.

[6] Эй Эгам, ишларинг нақадар буюкдир! Ўйларинг жуда ҳам терандир!

[7] Ақлсиз кимса буни била олмайди, Аҳмоқ кимса буни тушуна олмайди:

[8] Гарчи фосиқлар майса каби униб чиқса ҳам, Бадкирдорлар гуллаб–яшнаса ҳам, Улар то абад йўқ бўлади.

[9] Сен–чи, эй Эгам, то абад улуғворсан.

[10] Эй Эгам, душманларинг албатта йўқ бўлади, Улар шубҳасиз ҳалок бўлади. Бадкирдорларнинг ҳаммаси тарқалиб кетади.

[11] Мени ёввойи буқадай кучли қилдинг, Қудратинг билан менга қайтадан куч ато этдинг.

[12] Душманларим мағлубиятин кўзларим кўрди, Бадкирдорлар заволин қулоқларим эшитди.

[13] Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай юксалади.

[14] Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди.

[15] Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади.

[16] Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.”

Забур — Chapters