Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:30

[1] Эгамиз айтмоқда Раббимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.”

[2] Эй Раббим! Эгамиз Сенинг ҳукмронлигингни Қуддусдан бошлаб кенгайтирар! Душманларинг ўртасида Сен ҳукмронлик қил!

[3] Сен жанг қиладиган кунда Жангчиларинг ўз хоҳиши билан майдонга чиқади. Эрта тонг ёш йигитларинг Шабнам каби атрофингда тўпланади, Улар муқаддас улуғворликка бурканган.

[4] Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: “Сен Маликсидиқ сингари, То абад руҳонийсан.”

[5] Эй Худо, Раббим ўнг томонингда ўтирар, Ғазабланган кунда шоҳларни эзиб ташлар.

[6] У халқларни ҳукм этиб, жасадларини уюм қилар, Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар.

[7] Йўл бўйидаги ирмоқдан сув ичар, Кучга тўлиб, ғолиб бўлиб турар.

Забур — Chapters