[1] Эй Эгам, тўғри юрганим учун Мени оқлагин. Қоқилмасдан Сенга таяндим.
[2] Синаб, имтиҳон қил мени, эй Эгам! Юрагимни, ниятимни синаб кўр!
[3] Сенинг содиқ севгинг кўз ўнгимдадир, Сенга доим содиқман.
[4] Ёлғончиларга мен шерик бўлмайман, Мунофиқлар билан дўст бўлмайман.
[5] Фосиқлар тўдасидан нафрат этаман, Қабиҳларга мен шерик бўлмайман.
[6] Намоён қилмоқ учун айбсизлигимни Қўлларимни юваман, эй Эгам. Қурбонгоҳинг атрофида юраман,
[7] Баланд овоз ила шукрона қўшиғини куйлайман, Жамики мўъжизаларинг ҳақида айтаман.
[8] Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни.
[9] Гуноҳкорлар қатори жонимни олма, Қонхўрлар қатори ҳаётимга чек қўйма.
[10] Уларнинг қўллари тузади ёвуз режа, Ўнг қўллари порага тўла.
[11] Мен эса пок ҳаёт кечираман, Қутқар мени, қил менга шафқат.
[12] Тўғри йўлдан оғмайман, Эй Эгам, улуғ йиғинларда Сени олқишлайман.