[1] Сенга ёлвораман, эй Эгам, ёнимга тез келгин, Сенга ёлворганимда овозимга қулоқ солгин.
[2] Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин, Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин.
[3] Эй Эгам, оғзимга посбон қўйгин, Лабларим эшигини қўриқлагин.
[4] Юрагимни қабиҳликка бурмагин, Ёмон ишларга қўшилишимга йўл қўймагин, Бадкирдорларнинг жамоасида Зиёфатларини ейишимга йўл қўймагин.
[5] Майли, солиҳ одам мени ураверсин, Содиқ одам мени тўғриласин, Бошим шундай аъло мойни рад қилмасин. Менинг ибодатим муттасил Бадкирдорларнинг қабиҳ ишларига қаршидир.
[6] Уларнинг ҳакамлари қоядан улоқтирилади, Шунда фосиқлар сўзларим ҳақ эканлигини билиб олишади.
[7] Бадкирдорлар айтар: “Шудгор қилиниб, парчаланган ердай, Суякларимиз қабр оғзида майдаланиб, сочилиб ётибди.”
[8] Кўзларим Сендадир, эй Эгам Раббий, Сендан паноҳ излайман, Мени ташлаб қўймагин.
[9] Бадкирдорларнинг қопқонларидан, Улар қўйган тузоқдан мени сақлагин.
[10] Мен соғ–омон ўтиб кетайин, Фосиқлар қўйган тўрларига ўзлари тушсин.