Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:54

[1] Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар Қодир Худо соясида ором топар.

[2] Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.”

[3] Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.

[4] Сени У қанотлари остига олар, Унинг паноҳида бехатар бўласан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.

[5] Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан,

[6] Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.

[7] Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади, Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди.

[8] Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан Фосиқнинг қандай жазо олганини.

[9] Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас.

[11] У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди.

[12] Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.

[13] Шер ва заҳарли илон устидан босиб ўтасан, Йиртқич шер, илонни оёғинг билан эзасан.

[14] Эгамиз шундай дейди: “У Мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан.

[15] У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман.

[16] Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.”

Забур — Chapters