Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:03

[1] Эй самоларда тахт қурган Худо! Кўзларимни Сенга тикаман.

[2] Эй Эгамиз Худо! Бизга шафқатингни кўрсатгин дея, Биз Сендан умид қиламиз. Хўжайини қўлига қараган Қулларнинг кўзлари каби, Бекасининг қўлига қараган Чўри қизнинг кўзлари каби, Кўзларимиз Сенга қадалган.

[3] Шафқат қил, эй Эгам, шафқат қил бизга, Кўрган хўрликларимиз етиб ортар.

[4] Беғамларнинг масхаралаши жонимиздан тўйдирди, Киборларнинг ҳақоратидан пичоқ бориб суякка етди.

Забур — Chapters