Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:23

[1] Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эгамиздан мадад сўраб айтган илтижоси.

[2] Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга.

[3] Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин!

[4] “Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин.

[5] Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Худо юксалаверсин”, деб доим айтсин.

[6] Эҳ, мен ғариб, бечораман, Менга ёрдам беришга шошил, эй Худо! Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Эгам!

Забур — Chapters