Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:50

[1] Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.

[2] “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз самодан боқар.

[3] Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!

[4] Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди.

[5] Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Худо солиҳлар биландир бирга.

[6] Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир.

[7] Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!

Забур — Chapters