Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:45

[1] Ижрочилар раҳбари Ёдутунга. Довуд саноси.

[2] Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади.

[3] Ҳа, Унинг Ўзи суянган қоям, нажотимдир. Қалъам Удир, шу боис асло қоқилмасман.

[4] Эй душманлар, қачонгача мени туртасизлар?! Лиқиллаб турган четан деворга, Қийшайган деворга ҳужум қилгандай Ҳаммангиз менга ёпишаверасизларми?!

[5] Сизнинг режангиз обрўйимни тўкишдир. Ёлғон–яшиқ гаплардан завқ оласиз, Оғзингиз билан дуо қиласиз, Ичингизда эса лаънат ўқийсиз.

[6] Эй жоним, ёлғиз Худога мунтазир бўлгин, Умидим манбаи Унинг Ўзидир.

[7] Ёлғиз Худодир суянган қоям, нажотим, Қалъам Удир, шу боис қоқилмасман.

[8] Нажотиму шарафим Худодан келар, Қудратли қояму паноҳим Удир.

[9] Эй халқим, умид қил Худодан, Юрагингни очгин доимо Унга, Бизнинг паноҳимиз Худодир.

[10] Инсон зоти бир нафасдир, Ҳа, инсон зоти ёлғондир! Агар тарозида тортиб кўрилса, Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади. Уларнинг асло вазни йўқдир.

[11] Юлғичликка ишониб қолма, Талончиликка беҳуда умид қилма, Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса, Бойлигингга кўнгил боғлама.

[12] Эй Худо, Сен менга бир нарса айтдинг, Шу икки нарса ҳақида менга гапирдинг: Сен қудратли Худосан.

[13] Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан.

Забур — Chapters