[1] Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
[2] Эй Эгам! Сенинг қудратинг туфайли шоҳ қувонади, Сен берган зафарлардан у нақадар лаззатланар!
[3] Кўнглидаги истакларини рўёбга чиқардинг, Унинг тилакларини рад қилмадинг.
[4] Улуғ баракани унга ато қилдинг, Унинг бошига соф олтин тож кийгиздинг.
[5] Сендан умр сўраганда, умр бердинг, Узоқ ҳамда боқий умр бахш этдинг.
[6] Шоҳнинг шуҳрати Сен берган зафарлар туфайли улуғдир, Унга дабдаба, улуғворлик ато қилган Сенсан.
[7] Сен то абад унга барака берасан, Унга жуда яқин бўлиб, Уни шодликка тўлдирасан.
[8] Эгамизга шоҳимиз умид боғлайди, Худойи Таолонинг содиқ севгиси туфайли У ҳеч қачон қоқилмайди.
[9] Эй шоҳимиз, қўлинг барча душманларингни мағлуб қилади, Ҳа, ўнг қўлинг сендан нафратланганларни мағлуб қилади.
[10] Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди.
[11] Эй шоҳимиз, уларнинг наслини Ер юзидан қириб ташлайсан, Зурриётини инсоният орасидан йўқотасан.
[12] Душманларинг сенга қарши ёмонликни режа қилсалар, Улар сенга қарши фитна қўзғасалар, Ҳеч нарсага эриша олмайдилар.
[13] Камонингдан уларга ўқлар отасан, Ортига қочишга мажбур қиласан.
[14] Ўз қудратинг туфайли юксалавер, эй Эгам, Қудратингни куйлаб, ҳамду сано айтамиз.