Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:13

[1] Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.

[2] Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз.

[3] Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади.

[4] Эй Эгамиздан қўрқадиганлар, Шу тариқа барака топасиз.

[5] Эгамиз Қуддусдан туриб сизга барака берсин, Умрингиз бўйи Сионнинг гуллаб–яшнашини кўринг.

[6] Яшайверинг сиз, невара–чевара кўринг, Исроил узра тинчлик бўлсин!

Забур — Chapters