Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:33

[1] Эй Эгам, Сенга қаттиқ фарёд қиламан, Эй Эгам, Сенга қаттиқ ёлвораман.

[2] Дардларимни Сенга тўкиб соламан, Қайғуларимни Сенинг олдингда айтаман.

[3] Руҳим сўлғин бўлганда, Йўлларимни Сен биласан. Мен юрадиган сўқмоқларда Ғанимларим менга тузоқ қўйишган.

[4] Ўнг томонимга қараб кўр: Менга эътибор берадиган бирон кимса йўқ. Ҳеч қаерга қочиб кета олмайман, Мен учун ҳеч ким қайғурмас.

[5] Сенга ёлвориб айтаман, эй Эгам: “Сен менинг паноҳимсан, Бу дунёдаги хавфсизлигим Сенсан.”

[6] Фарёдимга қулоқ солгин, Ахир, оёқ ости бўлиб кетдим–ку. Мени таъқиб қилувчилардан қутқар, Улар мендан ғоят кучлидирлар.

[7] Мени тутқунликдан чиқариб олгин, Токи Сенга шукрона айтай. Менга эзгулик қилганинг учун Солиҳлар атрофимни ўраб олади.

Забур — Chapters