Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:21

[1] Исроил шундай деб айтсин: “Улар ёшлигимдан менга кўп зулм ўтказиб келди.

[2] Ҳа, ёшлигимдан менга зулм ўтказиб келган, Аммо мени енга олмаганлар.

[3] Мени савалаб, елкаларимда чуқур излар қолдирдилар, Яраларим даладаги узун жўякларга ўхшар.

[4] Эгамиз адолатпарвардир, Фосиқларнинг арқонини қирқиб, мени озод қилди.”

[5] Қуддусдан нафратланганларнинг ҳаммаси Шарманда бўлиб, ортига қайтсин.

[6] Том устидаги ўтларга ўхшасин улар, Ўсмасдан олдин қуриб қолсинлар.

[7] Бундай ўтга ўроқчиларнинг ҳовучи тўлмайди, Боғловчиларнинг қучоғи тўлмайди.

[8] Ўтган–кетганлар уларга: “Эгамиз сизларга барака берсин, Эгамиз номи билан сизларни дуо қиламиз!” деб айтмасин.

Забур — Chapters