Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:28

[1] Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуд саноси.

[2] Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида Юрагимда бир башорат бор: Гуноҳкор инсон Худодан қўрқмайди.

[3] Ўзининг наздида у осмонда юради, Худо гуноҳимни кўрмайди, Ҳукм қилмайди, деб айтади.

[4] Оғзидан манфур, ёлғон сўзлар чиқади, Доноликдан, яхши ишлар қилишдан у бош тортади.

[5] Ҳатто ётганда ҳам фосиқликни ўйлайди, Гуноҳга ўзини бағишлайди, Фосиқликдан асло юз ўгирмайди.

[6] Эй Эгам, содиқ севгинг фалакларга етгайдир, Эй Эгам, садоқатинг самоларга чўзилгайдир.

[7] Одиллигинг буюк тоғларга ўхшайди, Адолатинг тубсиз денгизга ўхшайди, Эй Эгам, инсону жониворларни Сен сақлагайсан.

[8] Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади.

[9] Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан.

[10] Ҳаётнинг булоғи Сендадир, Зиё олармиз Сенинг нурингдан.

[11] Сени билганларга содиқ севгингни кўрсат, Юраги софларга Ўзинг нажот бергин.

[12] Такаббурнинг оёғи мени эзмасин, Фосиқнинг қўллари мени ҳайдамасин.

[13] Ана, бадкирдорлар ағанаб ётибди, Қаддини кўтара олмай, ерга қапишиб ётибди.

Забур — Chapters