Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:36

[1] Бобилдаги дарёлар бўйида ўтирардик, Йиғлаб, у ерларда Қуддусни эслардик.

[2] Лираларимизни ўша ердаги толларга Осиб қўйгандик.

[3] Бизни у ерда асирга олганлар: “Қўшиқ айтиб беринглар”, дердилар, Бизга зулм қилганлар кўнгилларини чоғ қилгани: “Бизга Қуддус қўшиқларидан куйланглар”, дердилар.

[4] Қандай қилиб бегона юртда Биз Эгамизга қўшиқ куйлай олардик?!

[5] Эй Қуддус, агар сени унутсам, Ўнг қўлим қуриб қолсин.

[6] Агар мен сени эсламасам, Қуддусни энг катта шодлигим деб билмасам, Тилим танглайимга ёпишиб қолсин.

[7] Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда Эдомликлар нима қилганини ёдда тутгин. Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни! Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган.

[8] Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир.

[9] Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб, Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир.

Забур — Chapters