Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:11

[1] Эгамиз Шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар орасида тахт қурган У! Замин ларзага келсин!

[2] Эгамиз Қуддусда улуғдир, Жамики халқлар узра юксакдадир.

[3] Унинг номи улуғ, ҳайбатлидир! Ҳамма Уни мадҳ қилсин, Зеро, муқаддасдир У!

[4] Шоҳ қудратлидир, адолатпарвардир, У одилликни ўрнатган! Ёқуб насли орасида Адолатли ва тўғри ҳукм чиқарган!

[5] Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У!

[6] Мусо ва Ҳорун Унинг руҳонийларидан эди, Шомуил ҳам Эгамизга илтижо қилганлардан бири эди. Улар Эгамизга илтижо қилди, У жавоб берди.

[7] Устун шаклидаги булут ичра улар билан гаплашди, Улар Эгамизнинг фармонларига Ҳамда У берган қонунларига риоя қиларди.

[8] Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида.

[9] Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга муқаддас тоғида. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо!

Забур — Chapters