Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:32

[1] Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!

[2] Мени ўлдирмоқчи бўлиб, Ёвузлар устимга бостириб келганда, Ҳа, ғаниму душманларим менга ҳужум қилганда, Қоқилиб, йиқилиб тушадилар.

[3] Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам, Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас. Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам, Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас.

[4] Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай.

[5] Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди.

[6] Энди эса ҳар тарафдаги ғанимларим устидан Бошим мағрур кўтарилгандир. Шодликдан ҳайқириб, Эгамнинг Чодирида қурбонлик келтираман. Эгамни олқишлаб, қўшиқ айтаман.

[7] Эшитгин, эй Эгам, илтижо қилганимда, Шафқат қилгин, жавоб бер менга.

[8] “Менга интил!” деганингни қалбим эшитди, Ҳа, эй Эгам, мен Сенга интиламан.

[9] Мендан юз ўгирмагин, Ғазаб ила мен, Ўз қулингдан воз кечмагин, Мададкорим Сен бўлгансан–ку, эй Эгам. Рад этма, тарк айлама мени, эй нажоткорим Худо!

[10] Ота–онам мени тарк этса ҳатто, Эй Эгам, Сен мени қабул қиласан.

[11] Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Душманларим пойлаб тургани учун Мени тўғри сўқмоқларингдан етакла.

[12] Ғанимларим қўлларига топширма мени. Ахир, сохта гувоҳлар, ноҳақ айбловчилар Менга қарши чиқдилар.

[13] Шубҳам йўқ, тириклар диёрида Эгамнинг эзгулигини албатта кўраман.

[14] Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла!

Забур — Chapters