Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:14

[1] Келинглар, севинч ила Эгамизни куйлайлик, Нажотимиз Қоясига шодлик ила ҳайқирайлик.

[2] Шукрона айтиб, Унинг ҳузурига борайлик, Унга қўшиқлар айтиб, шодликдан ҳайқирайлик.

[3] Зотан, Эгамиз улуғ Худодир, Жамики худолар устидан улуғ Шоҳдир.

[4] Заминнинг энг чуқур жойлари Унинг қўлидадир, Тоғларнинг чўққилари ҳам Уникидир.

[5] Уникидир Ўзи яратган денгиз ҳам, Қўли барпо қилган қуруқ ер ҳам.

[6] Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик, Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик.

[7] У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз, Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз. Эгамиз шундай дейди: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!

[8] Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар. Маривада, саҳродаги Массахда улар қилган ишни қилманглар.

[9] Оталарингиз Менинг ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар.

[10] Қирқ йил у наслдан нафратланиб, Шундай дедим: «Бу халқ Мендан юз ўгиради, Амрларимга бўйсунишдан бош тортади.»

[11] Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”

Забур — Chapters