[1] Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.
[2] Эгамиз зафарининг донғини таратди, Халқларга нажотини намоён қилди.
[3] Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Худойимиз берган нажотни кўрди.
[4] Эй замин аҳли, Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг, Севинчли куй–қўшиқлар ила Унга хитоб қилинг.
[5] Лира чалиб, Эгамизга ҳамду сано куйланг, Лира чалиб, қўшиқлар айтинг.
[6] Карнайу бурғуларни чалинг, Шоҳни — Эгамизни олқишлаб, хитоб қилинг.
[7] Жўш урсин денгизу ундаги ҳамма жонзот, Жўш урсин оламу унда яшовчи ҳамма махлуқот.
[8] Эгамиз олдида дарёлар қарсак чалсин, Қирлар бирга шодланиб қўшиқ айтсин.
[9] Зотан, Эгамиз ерда ҳукм этгани келмоқда, У оламни тўғри ҳукм этади, Адолат ила халқларни ҳукм қилади.