Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:28

[1] “Эгамизнинг уйига борайлик”, деб Менга айтганларида шод бўлдим.

[2] Мана турибмиз, эй Қуддус, Дарвозаларинг ичкарисида.

[3] Қуддус яхши қурилган шаҳардир, Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир.

[4] Исроил халқига берилган қонунга кўра, Қабилалар у ерга чиқиб борарлар! Ҳа, Эгамизнинг қабилалари Унга шукур айтмоқ учун чиқиб борарлар!

[5] У ерда ҳукм тахтлари ўрнашган, Ҳа, Довуд хонадонининг тахтлари У ерда жойлашган.

[6] Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун: “Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин.

[7] Деворлари ичида тинчлик бўлсин, Қалъалари бехатар бўлсин.”

[8] Қариндошларим, дўстларим ҳақи–ҳурмати, Қуддусга тинчлик бўлсин, дея айтаман.

[9] Эгамиз Худонинг уйи ҳақи–ҳурмати Қуддуснинг иқболини излайман.

Забур — Chapters