[1] Ижрочилар раҳбарига. Эдомлик Доег Шоулнинг олдига бориб: “Довуд Охималекнинг уйида”, деб хабар бергандан кейин, Довуднинг айтган қасидаси.
[3] Нечун мақтанасан ёвузлигинг ила, эй зўравон?! Худонинг содиқлиги доим мен билан, ахир!
[4] Бало келтираман, дея режа қиласан, Ўткир устарага ўхшайди тилинг. Алдашга сен моҳирсан.
[5] Эзгуликдан кўра, ёвузликни ёқтирасан, Ҳақиқатни сўйлашдан кўра, ёлғонни афзал биласан.
[6] Ҳалок қиладиган сўзларни яхши кўрасан, Ёлғончи тилни севасан.
[7] Худо эса сени то абад ҳалок қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди.
[8] Солиҳлар буни кўриб, қўрқади, Фосиқнинг устидан кулади:
[9] “Қаранг, ўша одам Худони паноҳим деб билмади, Мўл–кўл бойлигига умид боғлади, Бошқаларни қириш туфайли кучайди.”
[10] Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман.
[11] Эй Худо, Сенинг ҳамма қилганларинг учун Сенга то абад шукур айтаман. Тақводорларингнинг ҳузурида Сенга умид боғлайман, Ахир, Ўзинг яхшисан!