Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:38

[1] Садоқатингни, адолатингни куйлайман, Сени, эй Эгам, тараннум этаман.

[2] Бенуқсон ҳаёт кечиришни ўрганаман, Қачон бунга эришаман? Пок юрак ила ўз уйимда умр кечираман.

[3] Ҳеч қандай ёвузликка йўл қўймайман. Қинғир ишлардан нафратланаман, Мен уларга ҳеч қўшилмайман.

[4] Терс ишларни рад қиламан, Ёмонлик мендан узоқ бўлади.

[5] Дўсти ортидан ғийбат қиладиганни йўқ қиламан, Такаббурлик билан қарайдиган кўзларга, Мағрур юракка асло тоқат қилмайман.

[6] Ёнимда истиқомат қилсинлар дея, Юртимнинг содиқ одамларига хайрихоҳ бўламан. Тўғри йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат қилади.

[7] Ҳийлагарлар менинг саройимда қолмайди, Ёлғончилар қаршимда турмайди.

[8] Ҳар саҳарда юртдаги фосиқларни қираман, Эй Эгам, Сенинг шаҳрингдан бадкирдорларни йўқ қиламан.

Забур — Chapters