Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:14

[1] Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтиладиган Довуд қўшиғи.

[2] Эй ҳукмдорлар! Наҳот сиз адолатли қарор чиқарасиз?! Наҳот сизлар тўғрилик ила халқларни ҳукм қиласиз?!

[3] Йўқ, ахир, юракларингиз адолатсизликка тўла–ку! Ер юзида қўлларингиз зўравонликни тақсимлайди–ку!

[4] Фосиқлар онасининг қорнидаёқ адашади, Ёлғончилар туғилишданоқ йўлдан озади.

[5] Уларнинг заҳри илоннинг заҳрига ўхшайди. Кар илондай қулоқ солишни улар истамайди.

[6] Илон ўйнатувчининг куйини улар эшитмайди, Унинг маҳорат билан чалган куйига бепарво.

[7] Синдир уларнинг тишларини, эй Худо, Суғуриб ол шерларнинг қозиқ тишларини, эй Эгам!

[8] Улар оқар сувдай йўқ бўлиб кетсин, Уларнинг ўқлари нишонга тегмайдиган бўлсин.

[9] Балчиққа ботиб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин, Онаси қорнидан ўлик туғилиб, Ҳеч қачон қуёш кўрмаган чақалоқдай бўлсин.

[10] Ёнаётган тикан қозонни тез қиздиргандай Фосиқни шунчалик тез супуриб йўқ қилгин.

[11] Фосиқдан ўч олинганда, солиҳ севинади, Уларнинг қонида солиҳ оёқларини ювади.

[12] Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.”

Забур — Chapters