Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:15

[1] Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.

[2] Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг!

[3] Душманларингнинг, қасоскорларнинг Овозини ўчирай дея, Сен болалар ва чақалоқларни Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.

[4] Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим, Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.

[5] Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?! Бандалар недирки, Сен уларни ардоқлагайсан?!

[6] Сен уларни Ўзингдан андак паст қилдинг, Иззату шараф тожини уларга кийгиздинг.

[7] Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг, Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг:

[8] Жамики молу қўйларни ҳам, Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам,

[9] Самодаги қушларни ва денгиздаги балиқларни, Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни. Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг.

[10] Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир!

Забур — Chapters