Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:31

[1] Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган сано. Қўшиқ.

[2] Эй Худо, меҳрибон бўлгин, барака бергин бизга, Юзинг нурини сочгин лутф ила устимизга,

[3] Заминда маълум бўлади Сенинг йўлларинг, Жамики халқлар орасида маълум бўлади Сенинг нажотинг.

[4] Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.

[5] Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин.

[6] Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.

[7] Ер ўз ҳосилини берсин, Худойимизнинг Ўзи бизга барака берсин.

[8] Ҳа, Худо бизга барака берсин! Ернинг тўрт томонидаги халқлар Унга тиз чўксин.

Забур — Chapters